Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

«СУННАТ ТЎЙ» БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Учтепа туманидаги «Катта Қани» тўйхонасида 30 нафар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг «Суннат тўй» байрами ўтказилди.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар прокуратураси, шаҳар «Нуронийлар» жамғармаси, шаҳар солиқ бошқармаси, шаҳар маҳалла хайрия жамоат фонди ҳамда туман мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир давомида суннат тўйи бўлаётган 30 нафар болаларга велосипедлар ҳамда турли ўйинчоқлар совға сифатида топширилди.

Шунингдек, тадбирда тумандаги ногиронлиги бўлган шахсларга 16 та ногиронлик аравачалари, иккита ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тикув машиналари совға тариқасида топширилди.

3.JPG

1.JPG

26.06.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси