Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Юнусобод туман прокуратураси ходимлари ва тумандаги мутасадди идоралар вакиллари иштирокида “ITC EXPO CENTER” марказида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир фармон ва қарорлари талаблари муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар фаолиятида юзага келаётган муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари белгиланди.

25.01.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси