Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Эрта турмуш ва эрта туғруқларнинг олдини олишга бағишланди

Мамлакатимизда ёш адлод, жумладан, қизларнинг жисмоний ва маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг мактабдан сўнг коллеж ва лицейларда таълим олиши, замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллашини таъминлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2016 йилни – “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилгани ҳам бунинг ёрқин тасдиғидир.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ва бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликда 2016 йилда вояга етмаган ёшлар билан ишлашни янада такомиллаштириш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Мазкур дастур асосида умумтаълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Учрашувларда ёш қизларни эрта турмушга беришнинг салбий оқибатлари, ёшларнинг маънавий-аҳлоқий тарбияси, муносиб таълим олиши ва касб эгаллаши лозимлиги ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар прокуратураси 

30.01.2016

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси