Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент давлат юридик университетида “Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш ва ушбу соҳада прокуратура органларининг роли” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Юнусобод туман прокуратураси масъул ходимлари, Тошкент давлат юридик университети раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалари иштирок этдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг 29.09.2010 йилдаги “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Иштирокчилар вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг сабаблари, уларнинг олдини олиш бўйича прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

25.01.2018

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси