Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲАЙЪАТ МАЖЛИСИ ҲАҚИДА

Тошкент шаҳар прокуратурасида 2016 йилда шаҳар прокуратураси органларининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти якунларига бағишланган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, шаҳар прокуратураси органлари томонидан бу борада бир қатор тадбирлар амалга оширилган. Шу билан бирга, айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилган.

Шаҳар прокуратурасининг таркибий тармоқлари бошлиқлари ва туман прокурорларига камчиликларни бартараф этиш, жиноятчиликка қарши курашни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, янги иш ўринларини яратиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш ва бошқа масалалар юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Прокуратура органлари ходимлари куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилган учрашувдаги маърузасидан келиб чиқувчи вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида тегишли ҳайъат қарори қабул қилинди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

19.01.2017

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси