Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТЕРГОВЧИЛАР УЧУН МАШҒУЛОТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ўтказишда қонунийликни таъминлаш, ушбу жараёнда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, терговчиларнинг билим ва малакасини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда прокуратура ва ички ишлар органлари терговчилари иштирокида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш тактикаси, мазкур турдаги жиноятларни тавсифлашнинг ўзига хос жиҳатларига бағишланган ўқув машғулотларини ўтказиш режаси ишлаб чиқилди.

Ушбу режа асосида ўтказилаётган машғулотларда соҳа мутахассислари, олимлар, судьялар, депутатлар, адлия органлари ходимлари, экспертлар иштирок этмоқда.

Машғулотлар давомида дастлабки тергов ҳаракатларини режалаштириш, айрим тоифадаги жиноятларни тавсифлаш, тергов ҳаракатларини ўтказишда замонавий ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланиш, жиноятларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинмоқда.

Мазкур тадбирлар очиқ мулоқот шаклида ташкил этилиб, муҳокамалар якуни бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

Тошкент шаҳар прокуратураси 

23.04.2016

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси