Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

АМНИСТИЯ АКТИНИ ТУШУНТИРИШГА БАҒИШЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2016 йил 12 октябрда «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорнинг қабул қилиниши давлатимиз мустақиллигининг илк кунларидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг узвий давоми бўлди.

Тошкент шаҳар прокуратурасида мазкур амнистия акти ижросини ташкил этиш борасидаги тадбирлар муҳокамасига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда прокуратура, суд, адлия, ички ишлар, божхона органлари, молия, соғлиқни сақлаш, меҳнат, давлат солиқ бошқармалари, ҳокимликлар масъул ходимлари, шунингдек “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда амнистия актининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, ушбу қарорнинг аниқ ва бир хилда ижро этилишини таъминлаш, амнистия актига асосан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва соғлиғини сақлаш бўйича чораларни кўриш, уларнинг бандлигини таъминлаш, қарорни қўллаш жараёнида хато ва камчиликларнинг олдини олиш ҳамда мутасадди ходимларнинг масъулиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, юқоридаги вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширишга қаратилган бошқа чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўтказилган тадбир оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси

25.11.2016

100115, Тошкент шаҳар, Чилонзор
кўчаси, 6.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси