Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар органлари масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар қўмиталари, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда ногирон болаларга таълим-тарбия бериш, уларни соғломлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир қонунлар ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида вилоятда ногирон болаларни соғломлаштириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, уларга таълим бериш ва тиббий-ижтимоий реабилитациясини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Шу билан бирга йиғилишда меҳнат, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа мутасадди идоралар томонидан ногирон болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг тиббий кўригини ташкил қилиш, соғломлаштириш борасида йўл қўйилаётган айрим камчиликлар танқид остига олинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, туман ва шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари эшитилди.

Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Комиссия йиғилишида вояга етмаганлар ишлари бўйича республика комиссияси аъзоси, Меҳнат вазири А.Абдухакимов қатнашди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия

25.05.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси