Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЯНАДА ОШИРИШ - ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ШАРТИ

Навоий шаҳрида аҳолининг ҳуқуқий маданиятни янада ошириш вазифаларига бағишланган илмий-амалий давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош прокуратура, Навоий вилояти прокуратураси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, “Фуқаролик жамияти”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Адвокат” журналлари ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Маърузаларда фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан эркин фойдалана олишини таъминлаш, ҳар бир фуқаронинг ўз ҳуқуқий билимини ошириши учун тўлиқ имконият ва шарт-шароитлар яратишнинг муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, қишлоқ жойларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилаётганлиги эътироф этилди. Шу билан бирга, фуқаролар билан ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, адвокатлар ва ҳуқуқшунос олимларнинг учрашувларини мунтазам равишда ташкил этишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир доирасида мамлакатимизда фаолият юритаётган етакчи юридик журналларнинг материаллари муҳокама қилинди.

Бош прокуратура 
Матбуот хизмати

31.05.2016

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси