Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси

Наманган вилояти прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини тарғиб қилиш бўйича 305 та тадбирлар ўтказилди.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида 158 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 253 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Наманган вилоят прокуратураси

Медиатека

160136, Наманган шаҳар, Сирғали
кўчаси, 18.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси