Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларининг сўзсиз бажарилиши устидан назоратни таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Мурожаатларнинг муддатида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини ҳамда қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлашга қаратилган назорат тадбирларини тизимли равишда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича:

- 215 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди;

- 166 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 4156 та мурожаатлар ҳал этилди.

Фуқароларнинг қабулига, шу жумладан, уларни бевосита прокурорлар томонидан жойларда қабул қилинишига жиддий эътибор қаратилиб, 4320 нафар фуқароларнинг қабули таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси

Медиатека

230100, Нукус шаҳар, Ғарезсизлик
кўчаси, 44.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси