Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Статистика

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш борасида Бош прокуратурада мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш Маркази ташкил этилди, 50 та вазирлик ва идоралар билан ўзаро алоқа тармоғи, шунингдек мурожаатлар ҳал этилиши устидан электрон назорат тизими жорий этилди.

Марказнинг 2017 йилнинг ўтган 7 ойи фаолияти давомида 64.969 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 10.226 таси қаноатлантирилди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида: 131 та ноқонуний қарорларга протестлар киритилди, қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 87 та тақдимномалар ҳамда 5 млрд. 315 млн. сўм пул маблағларини ундириш борасида судларга 281 та даъво аризалар киритилди, 2 млрд. 313 млн. сўмлик иш ҳақи, пенсия ва алиментларнинг ундирилиши таъминланди, 571 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 172 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Бош прокуратуранинг
Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

23.08.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси