Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Статистика

Марказ фаолияти ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш борасида Бош прокуратурада мурожаатларни туну кун телефон орқали қабул қилиш Маркази ташкил этилди, 34 та вазирлик ва идоралар билан ўзаро алоқа тармоғи, шунингдек мурожаатлар ҳал этилиши устидан электрон назорат тизими жорий этилган.

Марказнинг 6 ойлик фаолияти давомида 26.612 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 20.300 таси (76,2 %) кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида: 101 та ноқонуний қарорларга протестлар киритилди, қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 163 та тақдимномалар ҳамда 600 млн. сўм пул маблағларини ундириш борасида аризалар киритилди, 6,3 млрд. сўмлик иш ҳақи, пенсия ва алиментларнинг ундирилиши таъминланди, 319 нафар нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 168 та жиноят ишлари қўзғатилди.


Бош прокуратуранинг
Фуқаролар мурожаатлари ва хатлар бўлими

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси