Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Статистика

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ташкил этилган Бош прокуратурада мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш Маркази ўз самарали фаолиятини давом эттирмоқда.

Мурожаатларнинг тезкорлик билан кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Марказда 34 та вазирлик ва идоралар билан ўзаро алоқа тармоғи, шунингдек мурожаатлар ҳал этилиши устидан электрон назорат тизими жорий этилди.

Алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор ва бошқа масъул шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Марказнинг 2016 йилги фаолияти давомида 103.063 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 23.974 таси қаноатлантирилди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида 399 та ноқонуний қарорларга протестлар киритилди, қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 326 та тақдимномалар ҳамда 7,3 млрд. сўм пул маблағларини ундириш борасида даъво аризалар киритилди, 9,2 млрд. сўмлик иш ҳақи, пенсия ва алиментларнинг ундирилиши таъминланди, 2.095 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 465 та жиноят ишлари қўзғатилди.

Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси