Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси

Прокуратура органлари томонидан 2016 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилди.

Ушбу соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида:

– қонунларни тарғиб қилиш бўйича 43.462 та тадбирлар ўтказилди;

– 9.643 та телеэфир, 8.033 та радио орқали чиқишлар ташкил қилинди, 2.606 та мақолалар чоп этилди;

– Бош прокуратуранинг мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш Марказининг 34 та вазирлик ва идоралар билан ўзаро электрон алоқа тармоғи самарали фаолият кўрсатиб, мурожаатлар ҳал этилиши устидан ахборот-коммуникация технологиялари воситасида тизимли электрон назорат амалга оширилмоқда.

Марказ томонидан 2016 йилда 103.063 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 23.974 таси (23,2 %) қаноатлантирилди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида:

– ноқонуний қарорларга 399 та протестлар келтирилди;

– қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 326 та тақдимномалар ҳамда судларга 7,3 млрд. сўм пул маблағларини ундириш ҳақида аризалар киритилди;

– 2.095 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 465 та жиноят иши қўзғатилди.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида:

– 954 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди;

– 341 та жиноят иши қўзғатилди.

Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 13.570 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси