Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси

Прокуратура органлари томонидан 2015 йил давомида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Ушбу ишларни амалга ошириш давомида алоҳида эътибор тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлашга қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш борасида:

– қонунларни тарғиб қилиш бўйича 27.925 та тадбирлар ўтказилди;

– 646 та телеэфир, 524 та радио орқали чиқишлар ташкил қилинди, 
358 та мақолалар чоп этилди;

– мурожаатларни туну кун телефон орқали қабул қилиш Маркази ташкил этилди, 34 та вазирлик ва идоралар билан ўзаро алоқа тармоғи, шунингдек, мурожаатлар ҳал этилиши устидан электрон назорат тизими жорий этилди.

Марказнинг 6 ойлик фаолияти давомида 26.612 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 20.300 таси (76,2 %) кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг кўриб чиқилиши натижасида:

– 101 та ноқонуний қарорларга протестлар келтирилди;

– қонун бузилиши сабабларини бартараф этиш ҳақида 163 та тақдимномалар ҳамда судларга 600 млн. сўм пул маблағларини ундириш борасида аризалар киритилди;

– 319 нафар нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 168 та жиноят иши қўзғатилди.

Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқишдаги қонунбузилиши ҳолатларининг олдини олиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида:

– 934 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди;

– 125 та жиноят иши қўзғатилди.

Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 5.955 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.

Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси