Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан ______________ қабул қилинган.
Сенат томонидан ______________ маъқулланган.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й.,1-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й.,5–6-сонлар, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5–6-сон, 153-модда; 2001 й., 1–2-сон, 23-модда, 9–10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9–10-сон, 149-модда; 2004 й., 1–2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ахборотномаси 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25–26-сон, 226-модда, 51–52-сон, 498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17–18-сон, 171-модда, 37–38-сон, 377-модда, 39-сон, 401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14–15-сон, 94-модда, 16-сон, 116, 117-моддалар, 28-сон, 263-модда, 37–38-сон, 366-модда, 39-сон,390, 391-моддалар, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1–2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда, 2016 й., 17-сон, 173-модда) қуйидаги мазмундаги 2591-модда билан тўлдирилсин:

«2591-модда. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш мажбуриятларини бажармаслик

Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлашга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслиги, башарти, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, –

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 345-моддаси олтинчи қисмидаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5–6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5–6-сон, 153-модда, 7–8-сон, 217-модда; 2001 й., 1–2-сон, 11, 23-моддалар, 9–10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1–2-сон, 18-модда; 2007 й., 6-сон, 248, 249-моддалар; 2012 й., 38-сон, 433-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2006 й., 25–26-сон, 226-модда; 2007 й., 17–18-сон, 171-модда, 39-сон, 
401-модда, 50–51-сон, 502, 503-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14–15-сон, 84, 94-моддалар, 37–38-сон, 363, 365-моддалар, 39-сон, 390-модда, 52-сон, 509, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 179-модда, 38-сон, 415-модда, 52-сон, 552, 553-моддалар; 2010 й., 22-сон, 174-модда, 35–36-сон, 300-модда, 37-сон, 314, 315-моддалар, 39-сон, 340-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 16-сон, 161, 162-моддалар, 40-сон, 410-модда, 51-сон, 542-модда; 2012 й., 1-сон, 3-модда, 38-сон, 433-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 
2016 й., 17-сон, 173-модда), «2443» рақамидан сўнг «2591» рақами билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, 17-сон, 173-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қўйидаги мазмундаги 2101-модда билан тўлдирилсин:

«2101-модда. Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлаш мажбуриятларини бажармаслик

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш, яъни тегишли рухсатномасиз ушбу объектларга ўзбошимчалик билан кириш, транспорт воситасида ҳаракатланиш, ашё ва буюмларни олиб кириш ёки олиб чиқиш, –

фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсга эса – уч баравардан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг ишончли қўриқланишини таъминлашга масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслиги, –

энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

2) 245-модданинг биринчи қисми «210» рақамидан кейин «2101» рақами билан тўлдирилсин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикаси
         Президенти


 
Муҳокама матни*
Защита от автоматических сообщений

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси