Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни лойиҳаси


ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИ

«Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

                                                                                                    Қонунчилик палатаси томонидан ______________ қабул қилинган.
                                                                                                                                 Сенат томонидан ______________ маъқулланган.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, № 51, 514-модда; 2008 йил, № 39, 390-модда, № 52, 509-модда; 2011 йил, № 16, 160-модда; 2012 йил, № 38, 433-модда; 2015 йил, № 32, 425-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модданинг иккинчи қисмидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 18-модданинг номланиши ва биринчи қисмидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 28-моддаси биринчи қисмининг:

саккизинчи хатбошисидаги «қамоқда сақлаш» сўзларидан кейин «уй қамоғи» деган сўзлари билан тўлдирилсин;

ўн иккинчи хатбошисидаги «қамоққа олиш» сўзларидан кейин «ёки уй қамоғи» деган сўзлари билан тўлдирилсин;

4) 43-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Алоҳида ҳолларда прокуратура органларига хизматга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга эга мутахассислар қабул қилиниши мумкин»;

иккинчи – тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи – бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

5) 50-модданинг биринчи қисмидаги «кўп йиллик хизмат учун тўланадиган устама ҳақлардан» сўзларидан кейин «ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан» сўзлар билан тўлдирилсин.

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикаси
          Президенти


 
Муҳокама матни*
Защита от автоматических сообщений

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси