Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига
қўшимча киритиш тўғрисида


Қонунчилик палатаси томонидан ______________ қабул қилинган.
Сенат томонидан ______________ маъқулланган.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й.,1-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й.,5–6-сонлар, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5–6-сон, 153-модда; 2001 й., 1–2-сон, 23-модда, 9–10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9–10-сон, 149-модда; 2004 й., 1–2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ахборотномаси 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25–26-сон, 226-модда, 51–52-сон, 498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17–18-сон, 171-модда, 37–38-сон, 377-модда, 39-сон, 401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14–15-сон, 94-модда, 16-сон, 116, 117-моддалар, 28-сон, 263-модда, 37–38-сон, 366-модда, 39-сон, 390, 391-моддалар, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1–2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда, 2016 й., 17-сон, 173-модда) қуйидаги мазмундаги 1881-модда билан тўлдирилсин:

«1881-модда. Пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга қаратилган ноқонуний фаолият

Муқаддам қабул қилинган мажбуриятлар янги жалб қилинган жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан таъминланиши шароитида, мулкий наф тақдим этиш мажбуриятини олиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга қаратилган ноқонуний фаолият, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ёки унинг фаолият юритишини таъминлаш, худди шунингдек ушбу фаолиятда иштирок этишнинг жозибадорлигига оид маълумотларни ўз ичига олган ахборотни омма орасида тарқатиш ёки реклама қилиш ёҳуд шундай фаолиятда иштирок этишга даъват этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан ва (ёки) ахборот-коммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса,–

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Муқаддам қабул қилинган мажбуриятлар янги жалб қилинган жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан таъминланиши шароитида, мулкий наф тақдим этиш мажбуриятини олиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга қаратилган ноқонуний фаолият, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ёки унинг фаолият юритишини таъминлаш:

а) кўп миқдорда;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган 
бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Муқаддам қабул қилинган мажбуриятлар янги жалб қилинган жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулки ҳисобидан таъминланиши шароитида, мулкий наф тақдим этиш мажбуриятини олиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағлари ва (ёки) бошқа мол-мулкини жалб этишга қаратилган ноқонуний фаолият, шунингдек бундай фаолиятга раҳбарлик қилиш ёки унинг фаолият юритишини таъминлаш:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -

етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».

2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикаси
           Президенти


 
Муҳокама матни*
Защита от автоматических сообщений

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси