Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида


Қонунчилик палатаси томонидан ______________ қабул қилинган.
Сенат томонидан ______________ маъқулланган.

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 50-моддаси еттинчи қисми «в» бандидаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й.,1-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й.,5–6-сонлар, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5–6-сон, 153-модда; 2001 й., 1–2-сон, 23-модда, 9–10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9–10-сон, 149-модда; 2004 й., 1–2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Ахборотномаси 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384, 385-моддалар; 2006 й., 25–26-сон, 226-модда, 51–52-сон, 498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17–18-сон, 171-модда, 37–38-сон, 377-модда, 39-сон, 401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14–15-сон, 94-модда, 16-сон, 116, 117-моддалар, 28-сон, 263-модда, 37–38-сон, 366-модда, 39-сон,390, 391-моддалар, 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1–2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда, 2016 й., 17-сон, 173-модда) «ўтаб чиқиб» сўзларидан кейин «ёки ўтаётган чоғида» сўзлари билан тўлдирилсин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 2-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5–6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5–6-сон, 153-модда, 7–8-сон, 217-модда; 2001 й., 1–2-сон, 11, 23-моддалар, 9–10-сон, 165, 182-моддалар; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1–2-сон, 18-модда; 2007 й., 6-сон, 248, 249-моддалар; 2012 й., 38-сон, 433-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2006 й., 25–26-сон, 226-модда; 2007 й., 17–18-сон, 171-модда, 39-сон, 401-модда, 50–51-сон, 502, 503-моддалар, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14–15-сон, 84, 94-моддалар, 37–38-сон, 363, 365-моддалар, 39-сон, 390-модда, 52-сон, 509, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 179-модда, 38-сон, 415-модда, 52-сон, 552, 553-моддалар; 2010 й., 22-сон, 174-модда, 35–36-сон, 300-модда, 37-сон, 314, 315-моддалар, 39-сон, 340-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 16-сон, 161, 162-моддалар, 40-сон, 410-модда, 51-сон, 542-модда; 2012 й., 1-сон, 3-модда, 38-сон, 433-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда; 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:

1) 137-моддасининг иккинчи қисмидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

2) 223-моддасидаги «депутатлар» деган сўздан кейин «Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Сенати аъзолари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 238-моддасидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

4) 240-модданинг биринчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

5) 249-модданинг иккинчи ва ўчинчи қисмларидаги «суриштирувчи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

6) 250-модданинг биринчи қисмидаги «суриштирувчи» деган тегишли келишиклардаги сўзлар чиқариб ташлансин;

7) 251-модданинг иккинчи қисмидаги «суриштирувчи» деган сўз чиқариб ташлансин;

8) 252-модданинг иккинчи ва ўчинчи қисмларидаги «суриштирувчи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

9) 254-модданинг биринчи ва ўчинчи қисмларидаги «суриштирувчи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

10) 342-модданинг иккинчи қисми 2-бандидаги “қамоққа олиш” сўзларидан кейин “ёҳуд уй қамоғи” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги 1998 йил 25 декабрдаги 721-I-сонли Қонуни 6-моддаси тўртинчи қисмидаги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 514-модда) «Қамоққа олиш» деган сўзлардан кейин «ёки уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидa”ги 2002 йил 12 декабрдаги 436-II-сонли Қонуни 7-моддаси учинчи қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 217-модда; 2003 й., 9-10-сон, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 6-сон, 262-модда; 2008 й., 37-38-сон, 362-модда; 50-сон, 491-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳарбий хизматни ўташ муддатлари ва асосий шартлари контрактда белгиланади. Айни пайтда дастлабки контракт ҳақиқий ҳарбий хизматга контракт бўйича кираётган шахслар билан беш йилга; янги контракт, контракт бўйича ҳарбий хизматчилар (резервдаги ҳарбий хизматга мажбурлар) билан – беш йилга, агарда ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасига етгунга қадар беш йилдан кам муддат қолган бўлса, камроқ муддатга тузилади.”.

5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикаси
          Президенти


 
Муҳокама матни*
Защита от автоматических сообщений

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси