Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси (Жойлаштирилган сана: 22.02.2016 йил)


ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги 
кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида


Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил ________ қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил ___________ маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда; 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 5-сон, 124-модда; 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 9-10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда; 52-сон, 384-модда; 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 51-52-сон, 498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда; 17-18-сон, 171-модда; 2008 йил, 6-сон, 248-модда; ЎР ҚҲТ, 37-38-сон, 377-модда; 39-сон, 401-модда; 52-сон, 532-модда; 14-15-сон, 94-модда; 16-сон, 117-модда; 37-38-сон, 366-модда; 39-сон, 390, 391-моддалар; 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 553-модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда; 21-сон, 161-модда; 38-сон, 329-модда; 51-сон, 482-модда; 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда; 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 18-сон, 233-модда; 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 20-сон, 222-модда; 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; 32-сон, 425-модда; 33-сон, 439-модда; 52-сон, 645-модда) 175-моддасининг матни қўйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига муқаддам қўлланилган, жисмоний ишлатиб бўлинган ва маънан эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускуна ёҳуд технологияларни олиб кириш ҳамда уларни ўрнатиш ва жорий этиш, республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, шунингдек давлат ваколатли органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан шундай битим тузилишига сабаб бўлган экспертлик хулосаси ёки бошқа ҳужжатни тузиш ёки бериш -,

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд муайян ҳуқуқдан муҳрум эган ҳолда уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) такроран;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;

б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, -

саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда шахс жазодан озод этилади».

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 193-модда; 12-сон, 269-модда; 1996 й., 5-6-сон, 69-модда; 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда; 4-5-сон, 126-модда; 9-сон, 241-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда; 5-6-сон, 102-модда; 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; 5-сон, 124-модда; 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 7-8-сон, 217-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда; 9-10-сон, 165-модда; 182-модда; 2002 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда; 5-сон, 67-модда; 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 37-сон, 408-модда; 51-сон, 514-модда; 2005 й., 37-38-сон, 280-модда; 51-сон, 374-модда; 52-сон, 384-модда;385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда; 39-сон, 385-модда; 41-сон, 405-модда; 51-52-сон, 498-модда; 501-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда; 135-модда; 15-сон, 154-модда; 17-18-сон, 170-модда; 37-38-сон, 377-модда; 39-сон, 400-модда; 50-51-сон, 504, 512-моддалар; 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 88-модда; 16-сон, 117-модда; 17-сон, 129-модда; 37-сон, 367-модда; 39-сон, 391-модда; 52-сон, 513, 514-моддалар; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар; 39-сон, 423-модда; 41-сон, 439-модда, 50-51-сон, 529-модда, 52-сон, 551, 553, 555-моддалар; 2010 й., 20-сон, 146-модда; 21-сон, 161-модда; 22-сон, 174-модда; 37-сон, 313, 317-моддалар; 38-сон, 329-модда; 40-41-сон, 343-модда; 44-45-сон, 380-модда; 51-сон, 479,484, 485-моддалар; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 16-сон, 162-модда; 17-сон, 168-модда; 36-сон, 365-модда; 2011 й., 40-сон, 410-модда; 52-сон, 556-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда; 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон; 1-модда; 18-сон, 233-модда; 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда; 20-сон, 222-модда; 36-сон, 452-модда, 49-сон, 579-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; 32-сон, 425-модда; 33-сон, 439-модда; 52-сон, 645-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

1) қуйидаги таҳрирдаги 1711-модда билан тўлдирилсин:

«1711-модда. Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф равишда битим тузиш

Наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига муқаддам қўлланилган, жисмоний ишлатиб бўлинган ва маънан эскирган ёки замон талабларига жавоб бермайдиган асбоб-ускуна ёҳуд технологияларни олиб кириш, ҳамда уларни ўрнатиш ва жорий этиш, республика манфаатларига анча миқдордаги зарар етказилишига сабаб бўлса, шунингдек давлат ваколатли органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси томонидан шундай битим тузилишига сабаб бўлган экспертлик хулосаси ёки бошқа ҳужжатни тузиш ёки бериш -,

энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

энг кам иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;

2) 245-моддаси биринчи қисмида «170» рақамидан кейин «1711» рақами билан тўлдирилсин.

3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


Ўзбекистон Республикаси
           Президенти                                                              


 
Муҳокама матни*
Защита от автоматических сообщений

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси