Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ИДОРАЛАРАРО ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида «Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари» мавзусида идоралараро давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Юристлар малакасини ошириш маркази ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув Академияси, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Солиқ Академияси, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Олий ҳарбий божхона институти ҳамда Бош прокуратура Академияси профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 8 майдаги ПФ-5438-сон Фармонининг қоидалари ёритилди.

Тадбирда юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир масалалар, шунингдек, тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини электрон мониторинг қилиш, масофавий таълимни такомиллаштириш истиқболлари ҳамда хорижий мамлакатларда прокурор, судьяларни қайта ўқитиш тажрибалари атрофлича муҳокама қилинди.

Давра суҳбати якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқдилар, билдирилган таклифлар бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

02.07.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси