Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАНЛОВ ЯКУНЛАРИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ҳар йили ўтказиладиган «Йилнинг энг яхши прокурори», «Йилнинг энг яхши терговчиси» ва «Йилнинг энг яхши давлат айбловчиси» танловининг якуний босқичи ўтказилди.

Танловда жами 47 нафар ходим, шу жумладан 13 нафар туман (шаҳар) прокурорлари, 18 нафар терговчилар ҳамда 16 нафар давлат айбловчилари иштирок этдилар.

Танлов натижаларига кўра, фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни фош этиш, тергов сифати ва самарадорлигини ошириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш юзасидан хизмат вазифаларини намунали бажараётган прокуратура органлари ходимлари орасидан ғолиблар аниқланди.

Бош прокуратура
Матбуот хизмати

16.03.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси