Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ – ФУҚАРОЛАР ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Урганч шаҳрида «Ўзини ўзи бошқариш органлари – фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг муҳим омили» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Хоразм вилояти прокуратураси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, «Фуқаролик жамияти» журнали таҳририяти ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда ўзини ўзи бошқариш органларига оид қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш тўғрисида тушунтиришлар берилди, шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига оид масалалар кўриб чиқилди.

Бош прокуратура
Матбуот хизмати

30.04.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси