Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар бўйича мувофиқлаштирувчиси офиси билан ҳамкорликда ОАВ вакиллари учун одам савдосига қарши курашиш муаммосини ёритишнинг ўзига хос хусусиятларига бағишлаб ташкил қилинган уч кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади.

Тренингда мазкур муаммони ёритиш масалалари бўйича хорижий экспертлар, электрон ва босма ОАВ, Республика идоралараро комиссияси таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари вакиллари иштирок этмоқда.

Ушбу тадбир давомида одам савдосининг олдини олиш ва профилактика қилишда ОАВ фаолиятининг самарадорлигини кучайтириш, одам савдоси ва унинг оқибатлари хусусида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинади.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

11.07.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси