Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

САМАРАЛИ ВА ЗАМОНАВИЙ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси билан ҳамкорликда «Самарали ва замонавий матбуот хизмати» мавзусида уч кунлик семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура ходимлари, вилоят прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг матбуот хизмати бўйича катта ёрдамчилари, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг матбуот хизмати инспекторлари, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси Офиси вакиллари, мазкур соҳа экспертлари – Германия ва Франция давлатларидан судьялар ва прокурорлар иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, прокуратура органларининг профессионал матбуот хизматлари ишини ташкил этиш, матбуот хизматларининг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлиги, ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжуманларини ташкил этиш ва ўтказиш, мунозалар олиб бориш тартибига риоя қилиш, ахборотларни тақдим этиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, хорижий экспертлар иштирокида пресс-релизларни, ОАВлари учун расмий хабарларни тайёрлаш ва расмийлаштириш техникаси, интервью бериш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган ушбу тадбир матбуот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди.

Семинар-тренинг иштирокчиларига сертификатлар топширилди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

26.12.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси