Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

РЕСПУБЛИКА ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРИНИНГ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бош прокуратурада Республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида жиноят ишларини бирлаштириш, ажратиш, ҳудудийлиги ва терговга тегишлилиги бўйича юбориш ҳамда тергов муддатларини ҳисоблашда қонун талабларига риоя қилиш, бу борадаги прокурор назоратининг аҳволи, шунингдек, “Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги Қонун ижроси, шу жумладан, диний экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, бу турдаги жиноятлар бўйича тергов ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан прокуратура ва ички ишлар органлари масъул ходимларининг ахборотлари эшитилди.

Йиғилиш якунида соҳага доир фаолият самарадорлигини янада оширишга қаратилган аниқ вазифалар белгиланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Бош прокуратура
Матбуот хизмати 

30.05.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси