Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОШҚАРМАСИГА ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармасига:

  • дастурловчи;
  • маълумотлар базаси администратори;
  • корпоратив тармоқ администратори;
  • техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис;
  • веб-дизайнер;
  • ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича номзодлар учун танлов эълон қилинади.
Номзодлар учун умумий малака талаблари:
  • ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга;
  • зарур билим ва иш тажрибасига,
  • замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Шунингдек, дастурчилар қуйидаги дастурлаш тиллари ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим:

  • Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, Swift, PL/SQL, Transact SQL, C++;
  • HTML, CSS, JavaScript, Jquery;
  • замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва бошқалар);
  • ORM (MyBatis, Hibernate ва бошқалар);
  • WebService, WebSocket, B2B технологиялари;
  • WinAPI тизимида дастур, веб браузерлар учун плагинлар яратиш;
  • SDK қурилмалар билан ишлай олиш ва тизимга интеграция қилиш;
  • Android, iOS, Windows, J2ME қурилмалар учун дастурлар яратиш.

Администраторлар қуйидаги билим ва технологияларида ишлаш тажрибасига эга бўлиши лозим:

  • Локал тармоқ администратори (ОSI моделини тўлиқ билиш, барча турдаги тармоқ қурилмаларида NAT, QoS, VLAN, Routing-switching, STP каби протоколларни созлаш);
  • тизим администратори (Linux OS, Nginx, Apache tomcat каби юқори веб серверларни созлаш).

Таклиф этилаётган лавозимлар бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 5 млн. сўм ва ундан ортикни ташкил қилади.

Бошқарма ходимларига прокуратура ходимлари учун назарда тутилган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.

Танловда қатнашиш, бунинг учун зарур ҳужжатлар ва бошқа талаблар ҳақида Бош прокуратура Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармасидан маълумот олиш мумкин.

(тел: 0-371-233-74-57)

Танловда иштирок этиш учун хужжатлар 20.05.2018 йилдан 30.05.2018 йилга қадар қабул қилинади. 

Электрон почта манзили: 23boshqarma@prokuratura.uz

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳри, 100047, Я. Ғуломов кўчаси, 66.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

12.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси