Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ БАЙРАМ ТАДБИРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Байрам тадбирида Бош прокуратура, Ҳарбий прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари, шунингдек, давлат мукофоти билан тақдирланганлар ҳамда Ўзбекистон прокуратура органлари фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раиси иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаев тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этиб, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишни таъминлаш  борасидаги фаолиятига улкан зафарлар тилади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун Қарши ҳарбий прокурори Давлатёр Рахмонов ва Термиз ҳарбий прокурори Мамиржон Темировга давлат мукофотлари - «Содиқ хизматлари учун» медаллари топширилди.
Шунингдек, фидокорона ва ҳалол меҳнати билан жиноятчиликка қарши кураш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган ҳамда хизмат вазифасини намунали бажараётган ходимларни рағбатлантириш ҳақидаги Бош прокурор буйруғи  ўқиб эшиттирилди.

Бош прокуратура
Матбуот хизмати

14.01.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси