Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Э Ъ Л О Н

Олдин хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сонли Фармони билан ташкил этилган Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида ишга қабул қилишнинг шаффофлигини, унинг шахсий ва касбий сифатлардан келиб чиқиб ҳамда очиқлик, адолатлилик ва холислик принциплари асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Инспекциянинг бўш лавозимларига номзодлар танлови эълон қилинган.

Номзодлар танлови Инспекция ҳудудий бошқармаларининг қуйидаги лавозимлари учун ўтказилади:

- озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши ва чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш, пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш, техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича катта инспектор (номзодларга талаблар: инженер-механик, муҳандис-гидротехник, сув хўжалиги ва мелиорация, сув омборлари гидрологияси, гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлов бериш, озиқ-овқат технологияси, озиқ-овқат хавфсизлиги, селекция уруғчилиги, агрономия, деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси, зоотехник, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш ва уларнинг селекцияси мутахассисликлари бўйича олий ёки ўрта-махсус маълумот, камида уч йил иш стажи, зарур билим ва малакага эга бўлиш);

- ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш шўъбаси бош инспектори (номзодларга талаблар: замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан профессионал даражада фойдаланиш).

Номзодларга кўрсатилган махсус малака талабларидан ташқари прокуратура органларига хизматга қабул қилиш бўйича барча номзодларга қўйиладиган умумий талаблар амал қилади.

Инспекция ходимларига прокуратура органлари ходимлари учун назарда тутилган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза чоралари қўлланилади.

Телефон рақамларини кўрсатилган ҳолда резюме ва бошқа маълумотларни agroinspeksiya@prokuratura.uz электрон манзилга жўнатишингизни сўраймиз.

Ариза топшириш муддати 2018 йил 30 июнгача.

Маълумот учун телефон: (0371) 120-59-36, 120-59-20.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси.

Манзил: Тошкент шаҳри, Обиназир кўчаси, 109-уй.

21.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси