Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан 2018 йил 19 май куни тезкор тадбир ўтказилиб, тадбирда Чилонзор туманида жойлашган “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимлари К. ва Б. “Lacetti” русумли автомашина сотиб олиш учун автомашинага шартнома олиб бериш эвазига фуқаро В.А дан 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан “Avtotexxizmat” МЧЖ ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

21.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси