Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона амалиётни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини тўлиқ таъминлаш ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида ягона амалиётни шакллантириш” мавзусига бағишланган видеоконференция ўтказилди.

Мазкур видеоконференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги “Асосий вазифамиз – жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат” номли маърузасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Дастури ижроси юзасидан ташкил этилди.

Тадбирда Бош прокуратура, адлия, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими вазирликлари, Давлат солиқ, божхона қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамғармаси, Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуман доирасида амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларини ҳар хил талқин қилиш ва қўллаш ҳолатларини бартараф этиш, қонунчиликда мавжуд бўшлиқларни тўлдириш, барча жабҳаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини қатъий таъминлаш, ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириб бориш каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Видеоконференция масофали тарзда фикр ва мулоҳазалар алмашиш имконини берди.

Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди.


Бош прокуратура 
Матбуот хизмати

18.05.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси