Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ - ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИДАН БИРИ

Гулистон шаҳрида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳамда иштирокини оширишга қаратилган вазифаларга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура, Сирдарё вилояти прокуратураси, Гулистон давлат университети, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, “Фуқаролик жамияти”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Адвокат” журналлари ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбати давомида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури ижроси ҳамда ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг сўзсиз амалга оширилишининг муҳим аҳамияти борасида сўз борди. Мамлакатимизда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тушунтиришда таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг роли беқиёс эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра тасвирга олинган “Агар сен ҳақ бўлсанг...” ҳужжатли фильми юзасидан мунозара бўлиб ўтди. Мансабдор шахслар ва фуқароларнинг қонунларга ҳамда ҳуқуқий меъёрларга ҳурмат билан муносабатда бўлишига эришишнинг замонавий шакл ва усулларига оид масалалар муҳокама қилинди.

Бош прокуратура 
Матбуот хизмати

30.05.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси