Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

Оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилиш масаласига бағишланди

Жорий йилнинг 16 июнь куни Бош прокуратурада Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишнинг долзарб масалалари” мавзусига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура ҳамда Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари ходимлари, ТДЮУ профессор-ўқитувчилари, Республика маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази, “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид давлат сиёсати, оналар ва болалар соғлиғини муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштириш, аёллар репродуктив саломатлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг натижалари ва истиқболлари, вояга етмаганларни ижтимоий мослаштириш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Шунингдек, баркамол авлодни тарбиялашда “Камолот” ЁИҲнинг роли, болалар соғлиғини сақлаш ва уларнинг таълим олишга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги прокурор назоратининг аҳамияти, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш ҳамда оилаларда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилишнинг муҳимлиги қайд этилди.

Конференция иштирокчиларда ушбу соҳа бўйича фикр-мулоҳазаларни алмашиш имконини берди.

Тадбир якунида таклифлар ишлаб чиқилди.

Бош прокуратура
Матбуот хизмати

17.06.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси