Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси делегацияси Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтган Суд ижрочилари халқаро иттифоқининг Доимий кенгаши йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда Суд ижрочилари халқаро иттифоқига аъзо 48 та давлатлар делегатлари, шунингдек халқаро, минтақавий ташкилотлар ҳамда илмий муассасалар вакиллари қатнашдилар.

Доимий кенгаши йиғилиши давомида Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Мажбурий ижро бюроси директори Б.Қудратходжаев томонидан Ўзбекистон Республикаси жорий қилинган мажбурий ижро тизими ҳақида ўтказилган тақдимот иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Суд ижрочилари халқаро иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Бюро директори Б.Қудратходжаев билан Суд ижрочилари халқаро иттифоқи Президенти Ф.Андре, Россия Федерацияси Суд приставлари федерал хизмати директори, Россия Федерацияси Бош суд пристави Д.Аристов ва Франция Суд ижрочилари миллий палатаси Президенти П.Саннинолар ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

16.12.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси