Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Айдардарётранс» ХК раҳбари Б. фуқаро Ш.нинг номига Жиззах шаҳридаги автосалонда ишловчи танишлари орқали «Нексия-3» русумли автомашина харид қилиш учун шартнома олиб беришга ёрдам бериши эвазига 45 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

24.06.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси