Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ МАСАЛАЛАРИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курсларида Ҳалқаро меҳнат ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши билан ҳамкорликда “Халқаро ва миллий меҳнат стандартлари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий ўқув курслари тингловчилари, профессор-ўқитувчилар, Бош прокуратура ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар доирасида Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда мазкур соҳадаги ҳалқаро ва миллий меҳнат стандартлари, шунингдек болалар ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича чораларни кучайтиришга доир масалалар муҳокама этилди.

Тадбир давомида меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва меҳнат қонунчилиги бузилишларини олдини олиш долзарблиги ҳамда мазкур йўналишда тегишли вазирлик, идоралар, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурияти алоҳида қайд этилди.

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва фикр алмашдилар.

05.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси