Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

КАСБИЙ ТАЙЁРЛАШ ЮЗАСИДАН ХАЛҚАРО СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йилнинг 5 июнь куни Бош прокуратуранинг Академиясида Корея Республикасининг Олий прокуратураси, Адлия институти ва KOICA вакиллари таркибидаги хорижий делегация иштирокида Корея Республикаси прокуратура органлари ходимларини касбий тайёрлашга доир семинар ташкил этилди.

Тадбирда Академия профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари ҳам иштирок этди.

Семинар давомида Корея Республикасининг прокурорларини танлаш ва тайинлаш, шунингдек прокуратура ходимларини дастлабки ва узлуксиз ўқитишни тизимли ташкил этиш борасида тажрибаси ўрганилди.

Корея экспертлари томонидан Корея Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Адлия институтининг прокуратура органларида лавозимларни эгаллаш учун номзодларни ва амалдаги прокурорларни ўқитиш соҳасидаги фаолияти ёритилди, Институтнинг моддий-техник таъминоти, ўқув жараёнини комплекс ташкил этиш, Институтда прокурорлар малакасини ошириш босқичларига оид тақдимот ўтказилди.

Бундан ташқари, Бош прокуратура Академияси раҳбарияти иштирокчиларни Академиянинг фаолияти, ўқув жараёни, моддий-техник базаси, ўқув аудиториялари ва кафедралар билан таништирди.

Учрашув якунида иштирокчилар биргаликда фаолият олиб боришга қизиқиш билдирдилар, фикр алмашдилар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

07.06.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси