Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 15 май куни Бош прокуратурада Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида халқаро экология ҳуқуқи бўйича хорижий экспертлар Ф.Кроиз, Ф.Туше ва В.Доумо ва В.Соколов иштирокида Европа Иттифоқининг “Ўзбекистонда қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида сув қонунчилигини қўллаш масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Сув хўжалиги вазирлиги, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Орол денгизини қутқариш бўйича ҳалқаро фонд лойиҳасини амалга ошириш агентлиги, Марказий Осиё сувни мувофиқлаштириш давлатлараро комиссияси илмий-ахборотлаштириш Маркази, «Давсувхўжаликназорат» ва манфаатдор идоралар вакиллари иштирок этдилар.

Семинар доирасида хорижий экспертлар томонидан Франция, Австрия, Нидерландия ва бошқа Европа мамлакатларининг сув соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш амалиёти намойиш этилди, Европа Иттифоқининг табиати ва сув қонунчилиги, шунингдек экология сиёсатининг қисқача тавсифи ўтказилди.

Шунингдек, семинар давомида Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигини такомиллаштириш, сув хўжалиги секторини тартибга солиш, режалаштириш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

16.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси