Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Маълумки, диний экстремизм, терроризм, қуроллар ва наркотик моддаларнинг ноқонуний савдоси бутун дунёда тинчлик, хавфсизликка ва барқарорликка хавф солувчи таҳдидлар ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, прокуратура органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда диний экстремизм, терроризм ва конституциявий тузумга тажовуз қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг профилактикаси борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда профилактик ҳамда маънавий-маърифий тадбирларнинг роли” мавзусида ўтказилган илмий-амалий конференция мазкур соҳада олиб борилаётган тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш масалаларига бағишланди.

Конференцияда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика маънавият тарғибот маркази, “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, диний ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари тингловчилари иштирок этдилар.

Конференция давомида диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш борасидаги профилактик тадбирларнинг муҳим жиҳатлари хусусида соҳа мутахассислари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ўртасида ўзаро фикр алмашилди.

Анжуман доирасида ёт ғоялар, ҳозирги замон таҳдидларига қарши самарали курашни ташкил этиш, ёшларни дин ниқобидаги мафкуравий хавфлардан сақлаш ва бошқа долзарб масалалар бўйича маърузалар тингланди.

Конференция якуни бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Бош прокуратура 

2.jpg  1.jpg  4.jpg

25.05.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси