Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Бош прокуратура билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Ўтказилган давра суҳбатида Бош прокуратура ходимлари, Академиянинг профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари, шунингдек бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Тадбир давомида Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Г.Раҳимованинг “Ўзбекистон Республикасида одам савдосига қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусида тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, давра суҳбати доирасида Академия тингловчилари билан одам савдосига қарши курашишнинг долзарб масалалари юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

05.11.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси