Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ХАЛҚАРО ДАВРА СУҲБАТИ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Бугун Тошкент шаҳрида Бош прокуратура томонидан бошқа манфаатдор идоралар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинган «Ҳуқуқий маданият – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий шартларидан бири» мавзусидаги икки кунлик халқаро давра суҳбати ўз ишини бошлади.

Давра суҳбатида халқаро экспертлар, соҳа мутахассислари, шунингдек, электрон ва босма ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Давра суҳбати доирасида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, қабул қилинаётган қонунларни аҳолига ва ижрочиларга етказиш, уларнинг ижроси устидан таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

12.12.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси