Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

БОШ ПРОКУРАТУРАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Бош прокуратура жамоаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти вакиллари ҳамда прокуратура фахрийлари иштирок этди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаев нутқ сўзлаб, прокуратура органларининг барча аёл ходимларини байрам билан қутлади.

Бош прокурор ўз нутқида Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги мавқеини юксалтириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўз навбатида, жамиятимиз ривожи, халқимиз фаровонлиги, йигит-қизларимизнинг ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етиши, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Аёл фахрийларга ҳалол меҳнати ва қонун олдидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари учун алоҳида миннатдорчилик сўзлари билдирилди.

Тантанали тадбир концерт дастури билан якунланди.

Бош прокуратура
Матбуот хизмати

05.03.2016

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси