Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказига қўйидаги лавозимларга номзод талаб этилади

Креатив муҳаррир – креатив ечим ва тезкорлик, шарх, репортажлар тайёрлашда ва интервью ҳамда “давра суҳбат”лари ўтказишда таҳлилий ёндашув; матнлар, интервью ва суҳбатларни таҳрир қилиш; тилларни мукаммал билиш; тележурналистика соҳасида малакали тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. сўмдан 4 млн. сўмгачани ташкил қилади.

Мухбир – лавҳалар тайёрлаш жараёнини мукаммал ўзлаштириш; адабий таҳрир малакасига эга бўлиш; ўз фикрларини тўғри ифода этиш, саволномалар тузиш, кадрда ва кадр ортида ишлай билиш; ахборот материалларини тайёрлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш; муҳбирлик фаолиятида етарли тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

Телебошловчи – санъаткорлик ва импровизация маҳорати; кадрда ва кадр ортада ишлаш қобилияти; бекамикўст талаффуз ва сухандонлик хусусиятларига эга бўлиш; оммавий тадбирлар ва телевидениеда чиқиш тажрибаси; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

Мурожаат учун телефон рақами ва электрон манзил:

+99871 232-32-16

Etnos08@mail.ru

Ёнингизда паспорт ва резюме бўлиши шарт.

Номзодлар билан суҳбат 2018 йил 24 январь куни соат 18.00 да Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси биносида ўтказилади.

23.01.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси