Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТАШРИФ НАТИЖАЛАРИ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари ва Кадрлар бошқармаси раҳбарлари таркибидаги Ўзбекистон делегацияси Франция Магистратура миллий мактабига ташриф буюрди.

Ташриф Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий ўқув курслари ва Франция Магистратура миллий мактаби ўртасидаги ўзаро ҳақидаги Декларация ижроси доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари Бордо шаҳрида жойлашган Магистратура миллий мактабининг судьялар ва прокурорларнинг дастлабки, узлуксиз тайёргарлиги ва малакасини ошириш факультетига ташриф буюрдилар. Делегация ўқув жараёнининг ташкил этилиши ҳамда дастлабки тайёрлов босқичида таълимни ташкил этиш бўйича тармоқлар фаолияти билан танишдилар.

Ташриф дастурига мувофиқ Магистратура миллий мактаби директори Жовре Лоран, тингловчиларни танлаш ва илмий тадқиқотлар тайёрлаш бўйича директор ўринбосари Эммануэль Перье ҳамда ўқув ишлари, халқаро ва махсус касбий тайёргарлик бўйича директор ўринбосари Валери Сагант билан учрашувлар ўтказилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Париж шаҳридаги Магистратура миллий мактаби узлуксиз таълим факультетига ташриф буюриб, бўлажак судьялар ва прокурорларни касбий тайёрлаш жараёни билан танишдилар.

Ташриф давомида делегация аъзолари франциялик ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Декларация ижроси доирасида таълим, илмий тадқиқот ва инновацион соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

13.12.2017

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси