Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро Б. фуқаро Ё.га “Дамас Лабо” русумли автомашинани “TOSHKENTDEU” автосалонидан олиб беришни ваъда қилиб, ўғли Х. номига расмийлаштирилган қалбаки шартномани тайёрлаб бериб, 500 АҚШ доллари ва 61 млн. 500 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

09.06.2018


ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Марҳамат туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А. фуқаро З.га “Нексия-3” автомашинасини 15 кун муддатда таниши Б. орқали автосалондан чиқариб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олиб, фуқаро Б.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

09.06.2018


МАМЛАКАТИМИЗДА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИНИ ОШИРИШ ВА НАРХЛАРНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ВИДЕОСЕЛЕКТОР МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йил 7 июнь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2018 йил 5 июнь куни ўтказилган видеоселектор мажлиси Баёни ижроси юзасидан мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархларни барқарорлаштириш бўйича видеоселектор мажлиси бўлиб ўтди.

08.06.2018


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯСИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

08.06.2018


КАСБИЙ ТАЙЁРЛАШ ЮЗАСИДАН ХАЛҚАРО СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йилнинг 5 июнь куни Бош прокуратуранинг Академиясида Корея Республикасининг Олий прокуратураси, Адлия институти ва KOICA вакиллари таркибидаги хорижий делегация иштирокида Корея Республикаси прокуратура органлари ходимларини касбий тайёрлашга доир семинар ташкил этилди.

07.06.2018


ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

2018 йилнинг 5 июнь куни Бош прокуратурада оммавий ахборот воситалари, теле ва радиоканаллар ҳамда Интернет ахборот нашрлари вакиллари учун «Мамлакатимизда ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш» мавзусида брифинг ташкил этилди.

06.06.2018


ФУҚАРОЛАРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ

Транспорт, қурилиш соҳаси ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ҳар томонлама ва объектив, амалдаги қонунчилик талабларига асосланган ҳолда кўриб чиқиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Бунда, мурожаатларда кўрсатилган масалаларнинг амалий ечимига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

01.06.2018


БОШ ПРОКУРАТУРАДА ФРАНЦИЯ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродовнинг Франциянинг Фавқулодда ва Мухтор элчиси Виолен де Вильмор билан учрашуви бўлиб ўтди.

30.05.2018


БОШ ПРОКУРАТУРА АКАДЕМИЯСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан тузилган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида хорижий экспертлар – МДУ профессорлари Т.Базаров ва А.Булгаков иштирокида прокуратура органлари фаолиятини психологик таъминлаш масалаларига доир давра суҳбати ўтказилди.      

30.05.2018


ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т. фуқаро З. ни “Навоийазот” АЖда қурилиш ишларини амалга ошириб келаётган Хитой қурилиш компаниясида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ушбу компанияга ишга киритиб қўйиш эвазига 800.000 сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

29.05.2018


ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

29.05.2018


ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ ЮЗАСИДАН ХАЛҚАРО СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТИЛДИ

2018 йил 21-22 май кунлари Остона шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси давлат органлари делегацияси БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (РЦПДЦА) ва БМТнинг Терроризмга қарши кураш бўйича идораси томонидан ташкиллаштирилган "Зўрликка асосланган экстремизм ва терроризмнинг тарқалишига шароит яратаётган омилларни бартараф этиш" мавзусидаги Минтақавий семинарда иштирок этди.

28.05.2018


ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида фуқаро Б. ўзини Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети табиий фанлар факультети ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўғли Б.ни Ўзбекистон миллий университетига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 6000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

27.05.2018


ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И. ўзини Чуст тиббиёт коллежи физика фани ўқитувчиси вазифасида ишлашини айтиб, фуқаро З.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўғли Ш.ни тўлов контракти асосида тиббиёт коллежига муассаса раҳбарлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 1.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланган.

27.05.2018


БМТНИНГ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БЎЙИЧА УНИВЕРСАЛ ДАВРИЙ ШАРҲИНИНГ 30-СЕССИЯСИДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИШТИРОКИ ЮЗАСИДАН БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Делегацияси Женевадаги БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Универсал даврий шарҳининг 30-сессиясида Ўзбекистон учинчи миллий ҳисоботи билан иштирок этди.

26.05.2018



Ўзбекистон Республикаси прокуратураси