Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ТЕЗКОР ТАДБИРЛАР ЮЗАСИДАН

24.06.2018


ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР

Жорий йилнинг 21 июнь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси томонидан Департамент биносида лизинг компаниялари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга (ЖФОДЛ/ТМҚК) ҳамда миллий хавфлар баҳолашни ўтказиш процедураларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

23.06.2018


БОШ ПРОКУРАТУРАНИНГ АКАДЕМИЯСИДА АМЕРИКАЛИК ЭКСПЕРТЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бош прокуратуранинг Академиясида “Регионал диалог” халқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали билан ҳамкорликда жорий йилнинг 19 июнь куни прокуратура органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курслари доирасида америкалик экспертлар - АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осие давлатларининг ишлари бўйича маслаҳатчиси Роберт Брайден, АҚШ адлия Департаментининг жиноятлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Трейси Плауэлл ва АҚШ адлия Департаментининг электрон кузатув бўлими бошлиғи Джон Шниткер  билан учрашув ташкил этилди.

22.06.2018


ЖИНОЯТЛАРНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ АЙРИМ МУАММОЛАРИ

2018 йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси томонидан “Жиноятларни квалификация қилишнинг айрим муаммолари” мавзусида идоралараро давра суҳбати ташкил этилди.

21.06.2018


ҲАМКОРЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎЛИДА

2018 йилнинг 15 июнь куни Бош прокурор О.Муродов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер билан учрашди.

20.06.2018


КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ БОРАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ

Ташриф доирасида Вена шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегациясининг Ҳалқаро антикоррупция академияси ректори Мартин Кройтнер билан учрашуви бўлиб ўтди.

19.06.2018


ҚИСҚА МУДДАТЛИ МАЛАКА ОШИРИШ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

2018 йилнинг 11-15 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси томонидан «Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ҳуқуқий ислоҳотларни ижросини таъминлашга доир долзарб масалалар» мавзусида вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга доир соҳавий фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ўринбосарлари иштирокида қисқа муддатли малака ошириш ўқув машғулотлари  ўтказилди.

18.06.2018


БОШ ПРОКУРАТУРА ВА БМТ БОШҚАРМАСИ ЎРТАСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

2018 йил 14 июнь О.Муродов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Вена шаҳридаги (Австрия Республикаси) БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасига (БМТ НЖБ) ташриф буюрди.

18.06.2018


БОШ ПРОКУРАТУРА ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДАГИ ИШТИРОКИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси вакиллари 2018 йилнинг 13 июнь куни Минск шаҳрида ўтказилган Беларусь Республикаси Бош прокуратураси томонидан ташкиллаштирилган «Прокуратура органлари кадрларини танлаш, тайинлаш, тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари» мавзусига бағишланган конференцияда қатнашишди.

14.06.2018


ДЕПАРТАМЕНТНИНГ МАХСУС МИНТАҚАЛАРАРО СЕМИНАРДАГИ ИШТИРОКИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси 2018 йил 4-8 июнь кунлари Хитой давлати Пекин шаҳрида ўзтказилган “Пул ва моддий қимматликларнинг ўтказмалари хизматидан ноқонуний фойдаланиш” мавзусидаги махсус минтақалараро семинарида, шунингдек Молиявий разведка бошқармаларининг минтақавий учрашувида иштирок этди.

14.06.2018


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ХОДИМЛАРИ МИНТАҚАЛАРАРО СЕМИНАРДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг марказий маҳкамаси ва Академияси ходимлари таркибидаги делегация жорий йилнинг 5 июн - 7 июн кунлари Молдова Республикасининг Кишинев шаҳрида UNODC халқаро ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган “Жиноий судлов соҳасида одам савдосига қарши курашда самарали трансчегара ҳамкорлигини кучайтириш” мавзусига бағишланган минтақалараро семинарда иштирок этдилар.

14.06.2018


БОШ ПРОКУРАТУРАДА УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академиясида Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари И. Келбель ва     Л. Бронкар билан Академия ходимларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

13.06.2018


БОШ ПРОКУРАТУРАДА МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Хозирги кунда Бош прокуратура томонидан ходимлар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш, уларнинг ҳар томонлама маънан ва жисмонан етук бўлишини таъминлашга қаратилган турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

13.06.2018


АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

2018 йил 9 июнь куни Тошкент шаҳар прокуратураси, шаҳар ҳокимлиги ҳамда бандлик бош бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ишсиз фуқароларни, ёшларни ва касб-ҳунар коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети биносида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

12.06.2018


«ЁШЛАР -КЕЛАЖАГИМИЗ» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТАДБИР

2018 йил 9 июнь куни ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган болаларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Чилонзор туманида жойлашган «Афруз» тўйхонасида Тошкент шаҳар прокуратураси ва туман хокимлиги томонидан 22-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 10 нафарининг суннат тўйи ташкил этилди.

12.06.2018



Ўзбекистон Республикаси прокуратураси