Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ЖАМИЯТДА КОРРУПЦИЯГА НИСБАТАН МУРОСАСИЗ МУНОСАБАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура Академияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 февраль 2017 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган 2017-2018 йилларга коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарасини ошириш мақсадида Бош прокуратура Академиясида Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси илмий-таълим маркази ташкил этилди.

Академия ходимлари мунтазам равишда фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлар мансабдор шахслари ва ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган семинар, конференция ва бошқа тадбирларда иштирок этиб келмоқда.

Жумладан, Тошкент фармацевтика институтида жорий йилнинг 15 май куни институт профессор-ўқитувчилари ўртасида “Коррупция – келажак авлод таълим тарбиясига салбий таъсир этувчи омилдир” ва “Мамлакатимизда ҳуқуқий соҳада амалга оширилаётган янгиликлар ва ислоҳотлар” мавзуларида ташкил этилган тадбирларда Академия ходими иштирок этиб, республикамизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, олий таълим тизимида содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида маъруза қилди.

Академия ходимлари жорий йил ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш Маркази, Тошкент давлат юридик университети, “Асака” акциядорлик тижорат банки Ўқув маркази, “Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки, “Neftgazme’yor” масъулияти чекланган жамияти ва бошқа ташкилот, муассасаларда ташкил этилган семинар, давра суҳбати ва бошқа тадбирларда маърузалар билан иштирок этдилар.

21.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси