Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Янгиликлар

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН

Бош прокуратура томонидан вояга етмаганлар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш, маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайишига эришилди.

Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида 01.05.2018 йил ҳолатига вояга етмаганлар ўртасидаги суицид ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 (163/153) тага камайди.

Қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларини олдини олиш мақсадида эрта турмушнинг салбий оқибатлари ва қонунчиликда белгиланган жавобгарлик хусусида 1.447 та тарғибот тадбирлари ўтказилди, 107 та ҳолатда эрта турмуш қуришнинг олди олинди, 3 та эрта турмуш қуриш ҳолати аниқланиб, 7 нафар айбдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

17.05.2018

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси