Call-center: 1007

Умумий масалалар бўйича: 232-10-07

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ОАВ прокуратура ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида

   Мажлисда “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таълим муассасалари ва маънавият тарғибот бўлимларида, шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё вилоятида бажарилишини ўрганиш натижалари муҳокама этилди. 

   Қайд этилганидек, мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашга доир кенг миқёсли дастурлар доирасида вояга етмаганларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, улар ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларининг олдини олиш борасида тизимли равишда тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар томонидан таълим муассасалари, прокуратура ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. 

   Бугунги кунда мамлакатимизда чет тилларни ўқитишнинг комплекс тизими яратилган бўлиб, чет тилларини ўқитиш барча умумтаълим мактабининг биринчи синф ўқув дастурларига жорий этилган. Ёш ўғил-қизларимизнинг чет тилларни ўрганиши мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига хизмат қилади.
Кун тартибидаги масала юзасидан халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим вазирлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси, Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилояти ҳокимларининг ҳисоботлари эшитилиб, фаолиятда йўл қўйилган айрим камчиликлар танқид остига олинди. 

   Йиғилишда вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиялар зиммасига вояга етмаганлар ўртасида маънавий-ахлоқий тарбияни янада кучайтириш, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларининг олдини олиш борасида кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш, шунингдек, ушбу йўналишда идоравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан вазифалар юклатилди.

   Кўрилган масала юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан тегишли қарор қабул қилинди.
Шунингдек, мажлисда “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрир) ҳамда комиссиянинг 2016 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди. 

Комиссия йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э. Боситхонова иштирок этди.

29.12.2015

Манба: xs.uz

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси